Аббосбек Файзуллаевнинг ихчам тўйи мухлислар муҳокамасига сабаб бўлди! (видео)

Аббосбек Файзуллаевнинг ихчам тўйи мухлислар муҳокамасига сабаб бўлди! (видео)

Ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаевнинг тўйи ва келин салом маросимидан лавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Кадрларда тўй маросими ихчам ва оилавий муҳитда ўтганини кўриш мумкин. Футболчининг мухлислари ёш оилага самимий тилаклар билдириб, бахт ва тотувлик тиламоқда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари маросимнинг дабдабасиз ўтганига алоҳида эътибор қаратган. Айримлар буни футболчининг шахсий танлови сифатида баҳолаган бўлса, бошқалар оддий ва камтарона тўй ўтказилганини ижобий қабул қилган.

Тарқалаётган хабарларда Аббосбек Файзуллаевнинг катта тўй қилиш имконияти бўлса-да, маросимни ихчам шаклда ўтказишни ўзи истагани айтилмоқда. Бироқ бу ҳақда футболчининг ўзи ёки унинг яқинлари расмий изоҳ бермаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар