Ўткир Менглиев янги мукофот билан тақдирланди

Актёр Ўткир Менглиев ўз мухлислари билан қувончли хабарни бўлишди. Санъаткор Маданият ва олий таълим вазирлиги томонидан “Ўз касбининг ташаббускори” номли медал билан тақдирланганини маълум қилди.
Актёр ушбу хушхабарни ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали эълон қилиб, мукофот унга катта фахр ва қувонч бағишлаганини таъкидлади.
“Ассалому алайкум! Маданият ва олий таълим вазирлиги томонидан “Ўз касбининг ташаббускори” номли медал билан мени тақдирлашди. Эътиборларидан бошим осмонга етди! Раҳмат! Борига шукур!!!”, — деб ёзди Ўткир Менглиев.
Актёрнинг ушбу пости қисқа вақт ичида кўплаб мухлислар ва ҳамкасбларининг эътиборини тортди. Изоҳларда санъаткорни самимий табриклаб, унинг ижодий фаолиятига юксак баҳо бераётганлар сони ортмоқда. Кўпчилик актёрга янги ютуқлар, мустаҳкам соғлиқ ва бундан-да улкан муваффақиятлар тилаган.






























Изоҳлар 0
…