Сухроб Хамдамов “Эл-юрт фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди

Хонанда Сухроб Хамдамов мухлислари билан қувончли хабарни бўлишди. Санъаткор 5 июль куни “Эл-юрт фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланганини ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Хонанда ушбу мукофотни ўзи учун катта шараф ва масъулият сифатида қабул қилганини билдириб, самимий миннатдорлик изҳор этди.
“05.07.2026. Етказганига шукур! 'Эл-юрт фидокори' мукофотига лойиқ кўришганига катта раҳмат. Бундай эътибордан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Илоҳим, бундан кейин ҳам шундай мукофотларга муносиб бўлиб юриш насиб қилсин. Мен билан бирга унвон олган барча ҳамкасбларимни ҳам чин дилдан табриклайман ва уларга улкан зафарлар тилайман,” — деб ёзди Сухроб Хамдамов.
Хонанданинг ушбу пости қисқа вақт ичида мухлислар ва санъат ихлосмандларининг эътиборини тортди. Изоҳларда уни янги мукофоти билан табриклаётганлар сони тобора ортиб бормоқда. Кўпчилик санъаткорга мустаҳкам соғлиқ, ижодий парвоз ва янги муваффақиятлар тилаб, унинг ўзбек санъатига қўшаётган ҳиссасини юқори баҳоламоқда.
Мазкур мукофот Сухроб Хамдамовнинг кўп йиллик ижоди, санъатга бўлган садоқати ва фидокорона меҳнатининг яна бир эътирофи сифатида баҳоланмоқда.































Изоҳлар 0
…