Хитой ўрмон ёнғинларига қарши дронли машинани яратди

Хитой ўрмон ёнғинларига қарши дронли машинани яратди

Хитойда ўрмон ёнғинларига қарши курашишда янги технологиялардан фойдаланишга мўлжалланган махсус ўт ўчириш машинаси тақдим этилди. Мазкур автомобил сув бомбаларини ташлайдиган дронлар билан жиҳозлангани билан эътибор қозонмоқда.

Маълум қилинишича, машина бир вақтнинг ўзида 10 та дронни олиб юриш имкониятига эга. Зарурат туғилганда дронлар тезда ҳавога кўтарилиб, одатий техникалар етиб бориши мушкул бўлган тоғли ва ўрмонли ҳудудларга учади ҳамда ёнғинни илк босқичидаёқ бартараф этишга хизмат қилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай технология ёнғин ўчоқларига тезкор етиб бориш, оловнинг кенг ҳудудларга тарқалишининг олдини олиш ҳамда қутқарувчилар хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Янги ишланма ижтимоий тармоқларда ҳам катта қизиқиш уйғотиб, кўплаб фойдаланувчилар томонидан ўрмон ёнғинларига қарши курашдаги замонавий ва самарали ечим сифатида баҳоланмоқда.

Bir nechta dronlar tutun bilan qoplangan o'rmon ustida uchmoqda.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар