Фаридам янги қўшиғидан парча улашди (видео)

Актриса ва хонанда Фаридам ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мухлисларини ҳаяжонга солган янги видеони эълон қилди. Санъаткор видеога “Қолсайдим” номли янги қўшиғидан қисқа парчани жойлаштиргани тахмин қилинмоқда.
Фаридам видеога жуда таъсирли изоҳ ҳам қолдирди. У ушбу тарона ҳали ҳам чин севгига ишонаётган, юраги бир неча бор синган бўлса-да, севишдан воз кечмаган инсонларга бағишланганини таъкидлади.
“Бу қўшиқ… шундай! У кутган севгисига ҳали ҳам ишонаётган, юраги бир неча бор синган бўлса ҳам севишдан воз кечмаган инсонлар учун. Бир кун албатта… сиз ўзингизни ҳеч қачон йўқотмайдиган, қўлингизни маҳкам ушлайдиган, 'ниҳоят уйимни топдим', деб ҳис қилдирадиган севгига дуч келасиз. Бахт сизни адашиб эмас, айнан ўз вақтида топсин”, — деб ёзди хонанда.
Мазкур видеодан келиб чиқиб, мухлислар бу “Қолсайдим” номли янги қўшиқнинг илк тизери эканини тахмин қилмоқда. Қисқа парчанинг ўзиёқ тингловчиларда катта қизиқиш уйғотишга улгурди.






























Изоҳлар 0
…