Меҳнатнинг таги – роҳат, дейдилар. Бу нақлни чуқур англаган “Миллион” жамоаси йигитлари “Истиқлол” санъат саройида беш кунлик, жами 9 сеанслик концерт дастурини тақдим этишганидан сўнг, вилоятлар бўйлаб гастроль концертларни уюштиришди. Концертдан тушган даромаднинг чўғи яхши бўлди чоғи жамоа аъзолари Европа мамлакатлари бўйлаб саёҳатга жўнаб кетишди. Бу ҳақда жамоа ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар берди, деб ёзади Qalampir нашри.
Франция, Испания ва Италия саёҳатига отланган “Миллион”чиларнинг илк манзили Париж бўлди. Муҳташам Эйфель минорасига чиққан йигитлар миноранинг энг баланд нуқтасидан туриб ажойиб видеомурожаат тайёрлашди. Унда йигитлар энг гўзал ва энг тинч мамлакат Ўзбекистон эканини, энг самимий ва оқкўнгил одамлар яшайдиган мамлакат ҳам Ўзбекистонлигини баралла айтадилар.
Шунингдек, жамоа аъзолари Испаниянинг Мадрид шаҳрида ҳам бўлиб, “Сантьяго Бернабеу” стадионига ҳам ташриф уюштирдилар.
Бундан ташқари, жамоа аъзоси Даврон Кабулов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали “Реал Мадрид” ва “Барселона” клубларининг музейларига борганини маълум қилиб, у ерда олинган видеоларни тақдим этди.
Маълум бўлишича, айрим сабабларга кўра, жамоа аъзоси Отабек Мирзахолов “Миллион”чилар билан саёҳатга бормаган.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея «янги давр» бошланганини эълон қилди
Ҳарвард талабалари смарт кўзойнак ёрдамида бегоналарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди
Кузда иммунитетни яхшилаш учун нималар истеъмол қилиш керак?
Рамзан Қодиров уруш эҳтиёжлари учун Россияга 100 та “Жиҳод машинаси”ни берди
Қаҳва мияда «бахт гармони»ни ишлаб чиқариши ва юракка фойдали эканлиги айтилди
КХДР Украинадаги уруш учун Россияга снарядлар етказиб бермоқда
Эрон олий раҳбари Исроил бўйлаб ракета зарбасини қандай изоҳлади?
Қариш жараёнини секинлаштириш учун қандай овқатланиш керак?