Юлдуз Турдиева “халқ артисти” фахрий унвонини олди

Юлдуз Турдиева “халқ артисти” фахрий унвонини олди

Ўзбекистонлик таниқли хонанда Юлдуз Турдиева “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонига сазовор бўлди.

Бу ҳақда 22 август куни Президент томонидан имзоланган тегишли Фармонда маълум қилинди.

Фармонда қайд этилишича, мукофотланганлар мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, халқнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун эътироф этилган.

Юлдуз Чориевна Турдиева — “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси. У узоқ йиллик ижодий фаолияти ва ўзбек мусиқа санъатига қўшган ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонига муносиб кўрилди.

Хонанда билан бирга Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ўқитувчиси Илёс Арабов ҳам мазкур юксак унвон билан тақдирланган.

Юлдуз Турдиева “халқ артисти” фахрий унвонини олди
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар