Таноснинг қимматбаҳо тошлар билан безатилган қўлқопи аукционга қўйилади

Таноснинг қимматбаҳо тошлар билан безатилган қўлқопи аукционга қўйилади

Marvel оламидаги машҳур буюмлардан бири — Таноснинг “Infinity Gauntlet” қўлқопи 8 декабрь куни Абу-Дабида ўтказиладиган аукционда сотувга чиқарилади. Унинг қиймати 25 миллион долларга баҳоланмоқда.

“Қасоскорлар: Чексизлик жанги” фильмидаги буюм асосида яратилган ноёб нусхага олтита ҳақиқий қимматбаҳо тош ўрнатилган. Улар орасида ёқут, сапфир, аметист, зумрад, гранат ва сариқ олмос бор. Тошларнинг умумий оғирлиги 170 каратдан ошади.

Коллекцион буюм East Continental Gems компанияси томонидан Marvel билан ҳамкорликда тайёрланган. Ташкилотчилар маълумотига кўра, ушбу қўлқоп ягона нусхада яратилган.

Аукцион 8 декабрь куни Абу-Дабидаги “Rosewood” меҳмонхонасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар