Лола Тошкент метросида пайдо бўлиб, ижтимоий тармоқларда мухлислар эътиборини тортди! (видео)

Хонанда Лола Тошкент метросида пайдо бўлиб, ижтимоий тармоқларда мухлислар эътиборини тортди. Санъаткор метрода тасвирга олинган видеони ўз саҳифасида эълон қилиб, унга ҳазиломуз изоҳ қолдирди.
“Йилнинг энг гламур тақдирлаш маросимига кетаётиб, тирбандликда қолиб кетсангиз, асло тушкунликка тушманг. Зеро, чиройда Ўзбекистон метросига тенг келадигани йўқ. Манзилга бир зумда етиб оласиз, ҳам эстетик завқ оласиз”, — деб ёзди хонанда.
Лоланинг ушбу изоҳи кузатувчилар орасида муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўплаб мухлислар санъаткорнинг фикрини қўллаб-қувватлаб, Тошкент метросининг ўзига хос меъморий кўриниши ва безакларини эътироф этишди.
Хонанданинг метрода кўриниш бериши ҳам мухлислар учун кутилмаган ҳолат бўлди. Видео остида унга илиқ фикрлар ва мақтовлар билдирилмоқда.































Изоҳлар 0
…