Хонзода Дўстова: “Сабр қилган оиланинг пойдевори мустаҳкам бўлади”

Хонзода Дўстова: “Сабр қилган оиланинг пойдевори мустаҳкам бўлади”

Хонанда ва вайнчи Хонзода Дўстова "Чотки ТВ" кўрсатувидаги суҳбат давомида оиласи ва онасидан олган тарбияси ҳақида самимий фикрларини билдирди. Санъаткор онаси ёшлигида турмуш ўртоғи билан кўплаб қийинчиликларни бошдан кечирганини, бироқ ҳеч қачон турмуш ўртоғини камситмаганини эслаб гапириб беришини айтди.

Хонзоданинг сўзларига кўра, онаси: "Менинг отамнинг қўша-қўша уйлари бўлган. Лекин отанг билан квартирада яшаганмиз. Баъзан уй эгалари 'эртага уйни бўшатасизлар', дерди. Нарсаларимизни йиғиштириб, яна бошқа квартира излаб кетардик. Шундай оғир кунларни кўрганман. Аммо бирор марта ҳам отангнинг юзига 'мен фалончининг қизиман, отамнинг уйлари бор' деб таъна қилмаганман. Сабр қилганмиз, меҳнат қилганмиз ва охири ўз уйимизни олганмиз", дея кўп бора насиҳат қилганини таъкидлади.

Хонанданинг айтишича, ота-онаси унга ҳамиша "Турмуш ўртоғингни ҳурмат қил, сабрли бўл. Сабр қилсанг, оиланг мустаҳкам бўлади", деган тарбияни берган. Унинг фикрича, айрим ота-оналар қизларига оилада талаб қилиш ва шарт қўйишни ўргатса, уларнинг хонадонида аксинча, ҳурмат ва сабр энг муҳим қадрият сифатида сингдирилган.

Мазкур суҳбат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар Хонзоданинг фикрларини қўллаб-қувватлаб, оилада ўзаро ҳурмат ва сабр энг муҳим фазилатлардан бири эканини таъкидлашди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар