
Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни Таиланднинг Пхукет оролидаги "Le MERIDIEN Phuket Beach Resort" меҳмонхонасида севган инсонига турмушга чиқди, деб ёзади Даракчи нашри.
Ўзига хос тарзда ўтган тўйдан фото ва видеолар Ситоранинг дўстлари томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинди. Ситора тўйида Art by Sofia бренди томонидан тақдим этилган келинлик либосини кийди.

Аввалроқ, актриса туркларнинг "Kara Sevda" сериалини севиб томоша қилганини ва ўзининг тўйи ҳам худди сериал қаҳрамонлариникидек ўтишини орзу қилгани учун тўйини айнан Таиландда ўтказишга қарор қилганини маълум қилган эди.










Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар