Аввалроқ, 9 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев видеоселектор ўтказгани, унда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Сайфуллаевни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинлагани ҳақида хабар берган эдик.
Йиғилишда иштирок этган “Qalampir.uz” манбасига кўра, Бахтиёр Сайфуллаевнинг биринчи ўринбосари лавозимига Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков тайинланган.
Жорий йилнинг февраль ойидан буён Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Минҳожиддин Ҳожиматов вазифасидан озод этилган. Унинг қайси лавозимга ўтказилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев бироз аввал, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековни "Ёшлар" телерадиоканали директори лавозимига тайинлаган эди. Кўп ўтмай Назарбеков бу масъулиятли лавозимдан ўз хоҳишига кўра воз кечганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?