8 084
«Пул йўқ, имтиёз ҳам йўқ». Женисбек Пиязов Ўзбекистон маданият вазирига Қорақалпоғистон хонандаларининг муаммоси ҳақида гапирди
Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев 29 сентябрь куни Ўзбекистон Санъат ва маданият институтида мумтоз қўшиқ, миллий ва замонавий эстрада, опера йўналишида яккахон ва жамоа шаклида ижод қилаётган ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказди. Очиқ мулоқотда журналист Феруз Муҳаммад ҳам қатнашди, деб ёзади Дарё нашри.
Мулоқотда Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов ҳудуддаги хонандаларнинг муаммоси ҳақида очиқ-ойдин гапириб берди.
Бутун Қорақалпоғистон хонандалари номидан бир таклифни ўртага ташламоқчиман. Қорақалпоғистондаги экологик муҳитнинг ёмонлиги инобатга олингани ҳолда, масалан, ҳарбийларга, шифокорларга имтиёзлар берилган. Мисол учун, имтиёзи борлар темирйўл, авиапарвоз хизматларидан 50 фоизлик чегирма билан фойдаланиши мумкин, яна бошқа имтиёзлар ҳам бор.
Қорақалпоғистондаги хонандалар ҳозир ачинарли аҳволда. Ижод қилиш учун пул йўқ. Пул қилиш учун тўйга чиқиш керак, тўйга чиқиш учун эса лицензия бўлиши керак, лицензия олиш учун ҳам пул керак. Илтимос, биздаги экологик вазиятни инобатга олиб, бу муаммони ҳам кўриб чиқсангиз ва хонандаларга имтиёзлар қилиб берсангиз.
Женисбек Пиязов, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист
Қорақалпоғистондаги хонандалар ҳозир ачинарли аҳволда. Ижод қилиш учун пул йўқ. Пул қилиш учун тўйга чиқиш керак, тўйга чиқиш учун эса лицензия бўлиши керак, лицензия олиш учун ҳам пул керак. Илтимос, биздаги экологик вазиятни инобатга олиб, бу муаммони ҳам кўриб чиқсангиз ва хонандаларга имтиёзлар қилиб берсангиз.
Женисбек Пиязов, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист
Маданият вазири Сайфуллаев бир муддат аввал қорақалпоғистонлик хонандалар билан учрашганини маълум қилиб, хонанда Пиязов айтган муаммо ҳақиқатан ҳам мавжудлигини тан олди. Вазир бу муаммони ҳал қилишга ваъда берди.
«Ўзбекконцерт» давлат муассаси раҳбари Азамат Ҳайдаров ҳам Женисбек Пиязов жуда тўғри муаммони кўтарганини таъкидлаб, бу масалада амалий чоралар кўришини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди