
Бундан бир неча кун аввал оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган ажрашув хабарлари жуфтлик мухлисларини етарлича ташвишга солиб қўйганди. Лекин Шакира ва Пикенинг расмий вакиллари ушбу хабарлар миш-миш эканлигини тасдиқлашмоқда. Жуфтликнинг ижтимоий тармоқларга жойлаб бораётган оилавий суратлари эса тарқатилган хабарлар ҳақиқатан ҳам миш-мишдан бошқа нарса эмаслигини айтиб турибди.
Гап-сўзлар авж олган пайтда Шакира Twitter орқали муҳаббат ҳақида куйланган видеосини жойлаштирган бўлса, кетидан Жерар Пике хонанда билан тушган ажойиб суратини фолловерлар билан бўлишган.
“Жуфтликнинг ажралишаётгани ҳақидаги хабардан ташвишга тушган мухлислар уларнинг биргаликда тушган расмларини кўриб беҳад қувонишди“ деб хабар бермоқда хориж сайтлари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар