Disney компанияси ўғирликда айбланди

  • 20-11-2017, 15:50
  • 1 220
  • Маданият
  • Disney компанияси ўғирликда айбланди
    Голливуднинг икки муаллифи Ди Альфред II ва кичик Иезекииль Мартинеслар Disney компаниясини уларга тегишли бўлган “Кариб денгизи қароқчилари” фильми бош қаҳрамони Жек читтак образини ўзлаштириб олганликда айбламоқдалар.

    Айблов матнида келтирилишича, Альфред ва Мартинес 2000 йили Disney компаниясига янги образ акс эттирилган таклиф берадилар. Компания фильмни суратга олишдан бош тортади, сценарий эса муаллифларга қайтариб берилмайди. Муаллифлар фикрига кўра, ушбу сценарийдаги қаҳрамон Дейви Жонс “Кариб денгизи қароқчилари” фильмидаги Жек Читтак ролининг айнан ўзгинаси бўлган, дейилади хабарда.

    Кинокомпания эса ушбу айбловни уйдирма деб номлади.

    » » Disney компанияси ўғирликда айбланди