22:42 / 13.12.2017
9 041

Президент уч дунё юлдузини Ўзбекистон халқига совға қиляпти

Президент уч дунё юлдузини Ўзбекистон халқига совға қиляпти
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўзбекистонлик санъат шинавандаларига ажойиб Янги йил йил совғаси ҳозирланди. Янги йил арафасида 3 нафар жаҳон мусиқа санъати юлдузлари пойтахт Тошкентдаги муҳташам санъат саройларида концерт дастурини тақдим этади.

15 декабрь куни "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида Британия поп-мусиқа санъати юлдузи Робби Уильямс концерт дастурини тақдим этади. Эътиборли жиҳати шундаки, Робби Уильямс Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрмоқда.

17 декабрь куни соат "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида испаниялик таниқли тенор Хосе Каррерас Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри жўрлигида концерт беради. Дарвоқе, Хосе Каррерас Ўзбекистонга иккинчи бор ташриф буюрмоқда.

Учинчи меҳмон эса ҳозирча сир тутилмоқда. Унинг концерти 28 декабрь куни соат 19:00 да "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтади. Бироқ бу хонанданинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақиқатан ҳам катта шов-шув бўлиши аниқ. Сизнингча учинчи дунё юлдузи ким?

Дарвоқе, концерт чипталарининг кўп қисми, мусиқа йўналишида таълим олувчи талабаларга бепул берилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Президент уч дунё юлдузини Ўзбекистон халқига совға қиляпти