7 939
Юлдуз Абдуллаева ва Ойхон Эшонхонованинг Андижондаги концерти ноқонуний ташкил қилинган
Халқимизда кенгашли тўй тарқамас, деган нақл бор. Озодбек Мирзаев шу нақлга амал қилмай, керакли хужжатларни расмийлаштирмасдан жорий йилнинг 29 ноябрь куни Андижон шаҳридаги “Олтин водий” тўйхонасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Абдуллаева ҳамда хонанда Ойхон Эшонхоновалар иштирокида “Эл аро инсон азиз” номли концерт тадбирини ташкил этди.
Мазкур концерт тадбиридан хабар топган Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими ҳамда Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорликда концертнинг тўғри ташкил этилиши, сотилган чипталарнинг нақд пул тушуми юзасидан мониторинг-хронометраж тадбирини амалга оширдилар.
Мониторинг натижасида мазкур концерт тадбири “Водий тантана медиа” масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳеч қандай рухсатномасиз ташкиллаштирилганлиги, сотувга чиқарилган томоша чипталари давлат солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланди.
Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 306-сонли қарори билан тасдиқланган “Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида Низом”да шундай деб кўрсатилган: “Хўжалик юритувчи субъект чипталар, талонлар, чекларни ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш учун аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга ошириш бошлангунга қадар давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилади. Давлат солиқ хизмати органлари кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни икки кун муддатда рўйхатдан ўтказади.”
Яна бир меъёрий ҳужжатга эътиборингизни қаратамиз: Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрда “Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 354-сонли қарор билан тасдиқланган “Концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низом”да концерт-томоша тадбири ушбу Низомга мувофиқ берилган рухсатнома мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома берилиши учун вилоят марказларида энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Икки маҳал ўтказилган тадбир давомида иштирокчилардан олинган чипталар саноқдан ўтказилиб, ҳар бири 50 минг сўмдан эканлиги, жами 600 нафар фуқарога сотилганлиги маълум бўлди.
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Шоҳруҳбек Эгамназаровнинг хабар беришича, мониторинг тадбирлари якунланиши билан ташкилотчи Озодбек Мирзаевдан тушунтириш хати олиниб, келгусида бундай ҳуқуқбузарликни содир этмаслиги юзасидан расман огоҳлантирилди. Томошадан тушган 30 миллион сўм нақд пул маблағлари банк кассасига топширилиши таъминланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди