
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райхон Ганиева мухлисларига янги танлов эълон қилди.
Хонанданинг 2018 йилдаги катта шоу концертининг томошабинига айланишни истайсизми? Севимли хонандангиз Райҳон Ғаниева ва Proartcenter компанияси сизга бундай имкониятни тақдим этади, деб ёзмоқда Даракчи нашри.
Бунинг учун сиз шунчаки, хонанда ижросидаги истаган қўшиғингизни «cover» вариантда ижро этиб, инстаграм саҳифангизга жойланг. Албатта, @rayhonshow2018 инстаграм саҳифасини белгилаш ёдингиздан чиқмасин! Яхши ижро этилган қўшиқлар хонанданинг инстаграмидан жой олади. Энг кўп лайк йиққан видео эгасига эса 19, 20, 21, 22, 23 февраль кунларининг бирига таклифнома совға қилинади. Иштирок этинг, фаол бўлинг! Янги йилнинг унутилмас шоу концертини, биринчи қатордан томоша қилиш имкониятини қўлдан бой берманг! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар