
Хонанда Жасур Умировнинг “Кабутарим” номли янги қўшиғига ишланган видеоклипдан унинг цехдоши Анвар Санаевнинг мухлисларига ёқмайдиган саҳна ўрин олди: Санаев клип суратга олаётган чоғда тўсатдан Умировни кўриб қолган клипмейкер унинг ортидан югуриб кетиб қолади, Анвар Санаев эса ҳайрон бўлиб қолаверади.
Бу саҳна мухлислар орасида турлича гап-сўзлар тарқалишига сабаб бўлди. Шу боис журналистлар Жасур Умировнинг маъмури Баҳодир Маматмуродовдан шарҳ сўрашди.
“Ҳозир кўплаб санъаткорлар бир-бирининг клипида суратга тушяпти, - унинг сўзларини келтиради “Даракчи” газетаси. – Демак, санъаткорлар бир-бирининг ижодига бефарқ эмас ва ижод намунаси яхши чиқиши учун ўз ёрдамини аямайди. Биз Наримон Султонхўжаев билан биргаликда Анвар Санаевга мурожаат қилганимизда, у киши таклифимизни қабул қилди ва клипда суратга тушишга рози бўлди. Бунинг учун у инсондан миннатдормиз!”. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар