15:15 / 24.01.2018
10 515

Дубайда юрган Зиёдадан янги танлов (фото)

Дубайда юрган Зиёдадан янги танлов (фото)
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова ҳам қиш кунларини иссиқ мамлакатларда ўтказишни мақсад қилди…

Хонанда турмуш ўртоғи, синглиси ва яқинлари билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида дам олишмоқда. Аммо ҳордиқ чиқараётган хонанда ижодини ҳам ташлаб қўймади. У ўзининг янги қўшиғи “Қалесан”га, айнан Дубайда клип суратга олдирди. Клипмейкер Жонрид билан ҳамкорликдаги видео кетма-кетлик, тез кунларда эътиборингизга ҳавола этилиши режалаштирилган. Бу ҳақида Даракчи нашри ёзмоқда.



Шунингдек, хонанда ўзининг “Сен бахтим” деб номланган қўшиғи ҳам 26 январь куни радио тўлқинларда премьера қилинади. Хонанда ўз мухлислари учун ажойиб танловни ҳам эълон қилишга ургурган. Унга кўра, “Сен бахтим” қўшиғига ажойиб клип ғоясини тақдим этинг. Ғолиб бўлган мухлис албатта, Зиёданинг унутилмас совғасига эга бўлади.




arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Дубайда юрган Зиёдадан янги танлов (фото)