16:47 / 06.04.2018
10 384

Фарғоналик қўлсиз йигит чизган суратлар ҳаммани ҳайратга солмоқда (видео)

Фарғоналик қўлсиз йигит чизган суратлар ҳаммани ҳайратга солмоқда (видео)
Орамизда иқтидорли инсонлар кўп. Ана шундай ноёб қобилиятга эга фарғоналик йигит чизган суратлари билан ҳаммани ҳайратга солиб келмоқда.

Афсуски унга тақдир жисмонан бут жуссани насиб этмади. У икки қўлсиз, оёғи мажруҳ дунёга келди. Лекин шунга қарамай у таслим бўлмади. Балким бор жасоратини ишга солиб, иқтидорини намоён этиб келмоқда.

Шуҳрат Ўринбоев Фарғона вилоятининг Фарғона тумани, Чимён қишлоғида истиқомат қилади. Унинг боалалигидан рангтасвирга қизиқиши баланд бўлади.

"Расм чизаман, рассом бўламан деб ўйламаган эдим. Олдинига ҳарфларни ўргандим, кейин ёзишни. Секин-секин қушларни, ҳайвонларни суратларини чиза бошладим. Шундан кейин менда рангтасвирга бўлган қизиқиш орта бошлади", — дейди Шуҳрат.

Унга бунда Опаси — Шоира Ўринбоева ҳамиша кўкмакдош бўлиб келган."Мен жуда фахрланам укам билан", - дейди у.

Шуҳрат Ўринбоев бир қатор мамлакатимиз ва хорижий давлатларда ўтказилган бир қатор "Ёш мусаввирлар" танловларида қатнашиб, ғолибликни қўлга қиритди.

2005 йилда у "Жасорат" медали билан тақдирланди.

Бугунги кунда Шуҳрат Ўринбоев Чимён қишлоғидаги 15-умумтаълим мактабида рассомчиликдан дарс бериб, ўқувчиларга рассомчиликнинг сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.

Махсус мухбиримиз Аҳрор Зиёдов ушбу ноёб иқтидор соҳиби ҳақида махсус репортаж тайёрлади. Эътиборингизга лавҳани ҳавола этамиз:>>>ВИДЕО

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Фарғоналик қўлсиз йигит чизган суратлар ҳаммани ҳайратга солмоқда (видео)