13:18 / 03.07.2018
5 385

Шаҳзода "жонли ижро" ҳақида гапирди...

Шаҳзода "жонли ижро" ҳақида гапирди...
Хонанда Шаҳзода жонли ижрода ижод қилиш ҳақидаги саволларга жавоб берди. Учрашувдаги қизиқарли савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

— Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган концертга ксерокопия қилинган пул тўлаш керак”, деганди. Бу фикрга қўшиласизми?

— (Мириқиб кулади) Уни ҳақ ё ноҳақ, деёлмайман. Жонли ижро қиладиган хонанда албатта ўз устида ишлайди. Бундай ҳамкасбларимга фонограммада ишлайдиганлар ёқмаслиги аниқ. Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор. Лекин ишончим комил, ҳар бир хонанда жонли ижрога етиб келади ва ютуқларидан ғурурланиб юради.

— Хонанда Муниса Ризаева “Халқлар дўстлиги”нинг техникаси талабга жавоб бермайди”, деганди. Овоз режиссёри Игорь Иосис эса аксини таъкидлаганди...

— Мунисанинг концертини кўрганман, қийналганини сезганим йўқ. Жонли ижроси менга жуда ёққанди. Аслини олиб қараса, ижодкорнинг ўзидан кўнгли тўлмаслиги табиий ҳол. “Халқлар дўстлиги”нинг техникаси эса талабга жавоб беради. Ўзимизда ҳам, Москвада ҳам жонли ижрода ишлаб кўрганим учун имкониятларни фарқлай оламан.

— Мунисанинг жонли ижродаги концерти манзур келганини айтдингиз. Сизнинг жонли ижродаги концертингиз ҳам мухлисларга манзур келган бўларди. Нима тўсқинлик қиляпти?!

— (Кулади) Худо хоҳласа, юз фоизлик жонли ижрода концерт бераман. Тўсқинлик бу – ўзимиз ва дангасалигимиз. Очиғи, вақтим камлиги учун ўз устимда ишлашга имкон бўлмаяпти. Техника ва бошқа ҳолатларни баҳона қилиш нотўғри. Ўзини ҳурмат қилган исталган хонанда жонли куйлай олади, бу аниқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шаҳзода "жонли ижро" ҳақида гапирди...