11:26 / 02.11.2018
6 580

Тошкентда модалар ҳафталиги ўтказилади

Тошкентда модалар ҳафталиги ўтказилади
Гўзаллик ва нафосат шайдолари учун куз фаслининг бетакрор туҳфалари бисёр. Пойтахтимизда жорий йилнинг 21-26 ноябрь кунлари Тошкент модалар ҳафталиги бўлиб ўтади.

"Осиё рамзи" Ўзбекистон Республикаси дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси ташкил этаётган ҳафталик доирасидаги тадбирларга дунёнинг бир неча давлатларидан соҳага оид таниқли мутахассислар, етакчи дизайнер ва экспертлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Дастурга биноан Миллий либослар фестивали, Модалар намойиши, ёш дизайнерлар танлови, маҳаллий ва хорижий дизайнерларнинг кўргазмали чиқишлари, хайрия аксияси каби тадбирларни ўтказиш кўзда тутилган. Айниқса, хорижий ва маҳаллий дизайнерларнинг “мастер-класс”лари, шунингдек, тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим-кечак кўргазмалари барчада катта таассурот қолдириши аниқ. Шунингдек, Ўзбекистонда илк марта Мода ҳафталиги доирасида Хитой элчихонаси билан биргаликда дизайн ва соҳа бўйича инновацияларга бағишланган "Хитой модаси куни" ва Халқаро форуми ўтказилади.

Мода ҳафталиги либослар оламида ўзбек мода брендини тарғиб қилиш ва рағбатлантириш, дизайнерларга ўз коллекцияларини намойиш этиш ва томошабинларга замонавий мода анъаналарини баҳолаш имкониятини беради. Мода ҳафталигининг тадбирлари профессионал муҳитни шакллантиришга, глобал мода саноатининг халқаро ҳамкорлик ҳудудини кенгайтиришга хизмат қилади.

Мухтасар айтганда, ушбу модалар ҳафталиги истеъдодли дизайнерлар, ҳунармандлар ва мутахассисларни юзага чиқаради ва бирлаштиради. Ҳафталик ўзбек либосларининг бетимсол замонавий руҳдаги бежиримлиги ва қадимий анъаналарнинг узвийлигини яна бир бор намойиш қилади. Соҳа ихлосмандлари ва иштирокчилар қизиқарли ҳамда кутилмаган, эксклюзив мода дунёси янгиликлари билан танишиш имкониятига эга бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Тошкентда модалар ҳафталиги ўтказилади