16:00 / 07.01.2019
4 800

«Олтин глобус» мукофоти совриндорлари тақдирланишди

«Олтин глобус» мукофоти совриндорлари тақдирланишди
Фото: Reuters
Лос-Анжелесда 7 январга ўтар кечаси «Олтин глобус» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди «Дарё».

Брайан Сингернинг «Богема рапсодияси» картинаси ўтган йилнинг энг яхши драматик фильми дея эътироф этилди. Ушбу фильм Queen гуруҳи ва унинг вокалисти Фредди Меркьюри ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу фильмда Фредди образини яратган актёр Рами Малек 2018 йилнинг энг яхши драматик актёри бўлди.

Энг яхши драматик актриса номинациясидаги «Олтин глобус»ни «Рафиқа» фильмида рол ижро этган актриса Гленн Клоуз қўлга киритди.
Питер Фареллининг «Яшил китоб» картинаси «Йилнинг энг яхши комедияси» номинациясида «Олтин глобус»ни қўлга киритди.

Америкалик режиссёр Альфонсо Куароннинг «Рим» фильми «Чет тилидаги энг яхши фильм» номинациясида «Олтин глобус» га лойиқ деб топилди. 2018 йилнинг энг яхши анимацион фильми номига «Ўргимчак-одам: Коинотлар узра» мультфильми сазовор бўлди.

Америкалик Maxэршала Али «Иккинчи пландаги энг яхши актёр» номинациясида «Олтин глобус»ни қўлга киритди.
«Бил-стрит гапира олганида» фильмида рол ижро этган Реджина Кинг иккинчи пландаги энг яхши актриса номига сазовор бўлди.

Леди Гага «Юлдуз туғилди» фильми учун яратилган Shallo w қўшиғи учун «Олтин глобус» олди. Хонанда шунингдек, ушбу фильмдаги роли учун «Энг яхши актриса» номига даъвогарлик қилганди, бироқ ушбу номинацияда мукофотсиз қолди.

«Олтин глобус» мукофоти 76 марта топширилди. Уни «Оскар» мукофотининг репитицияси деб ҳам аташади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Олтин глобус» мукофоти совриндорлари тақдирланишди