11:03 / 04.02.2019
11 251

Ўзбекистонликларнинг такрор-такрор тинглайдиган севимли қўшиқлари маълум бўлди

Ўзбекистонликларнинг такрор-такрор тинглайдиган севимли қўшиқлари маълум бўлди
Фото: Repost
«Яндекс.Мусиқа» ўзбекистонликлар орасида энг кўп такроран тингланадиган мусиқий трекни аниқлади, деб ёзади Дарё.

Ўзбекистонликлар 2018 йилда Жаҳонгир Отажоновнинг «Қадди баланд» қўшиғини энг кўп такрор (репит) эшитган. Бу ҳақда «Яндекс.Мусиқа» мутахассисларининг 2 февраль, Суғур кунига бағишланган ҳисоботида айтилади. Репитлар сифатида сервис орқали қўйилаётган битта қўшиқнинг такрорланишлари ҳисобга олинган.

Иккинчи ўринда Rauf & Faik ижросидаги «Детство», учинчи ўринда Егор Крид ва Филипп Киркоровнинг «Цвет настроения чёрний» қўшиқлари жойлашди.

Ўзбекистонликлар энг кўп такрор тинглайдиган қўшиқлар ўнлигига Тима Белорусскихнинг «Мокрие кросси», Дилдора Ниёзованинг «Тушунмаяпсан» ва KAZKA’нинг «Плакала» тароналари кирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистонликларнинг такрор-такрор тинглайдиган севимли қўшиқлари маълум бўлди