13:05 / 06.04.2019
2 862

Даврон Кабулов: “Миллион” шапка эвазига билет сотмаган

Даврон Кабулов: “Миллион” шапка эвазига билет сотмаган
Агарда 200 минглик билетни 300 минг қилиб “билетчи”ларга берадиган бўлсак, ундан кўра 300 мингдан кассада сотганимиз яхши-ку! Шу пайтгача “Миллион” шапка эвазига билет сотмаган. “Халқлар дўстлиги” санъат саройида 4 мингта жой бор. Тахминан 3900 таси бизгача етиб келади. 3900 та жойдан 1100 таси минус, чунки бу балкондаги жойлар. 2800 кишилик жой қолди. Шундан атиги 800 таси ҳамма мухлислар ўтиришни хоҳлайдиган жойлар. Қолган 2 мингтаси ён томондаги ва орқа қатордаги жойлар. Мана шу 800 та жойдан биз Тошкент шаҳар ИИББ, ДХХ, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси каби ҳамкор ташкилотларга маълум бир квотани ажратиб беришимиз керак.

Бундан ташқари, ҳомийларимиз, ОАВ ходимлари бор. Уларга ҳам билет берганимиздан кейин, 500 та билет қолади. Бу билетларни бир соат ичида “талаб” кетишади. Қандай қилиб? “Билетчи”лар бу билетлардан хабар топгач, 50 та студентни турнақатор қилиб кассанинг олдига териб қўяди. Бу талабалар учун даромад манбаи. Бир кишига 6 тадан ортиқ билет сотилмайди. Бу 50 та студент 6 тадан билет олса, 300 та билет сотилиб кетади. 3-4 соатдан кейин келган харидорга кассадагилар марказда жой қолмаганини, четларда жой борлигини айтади. Харидор бу жойга рози бўлмайди. Кўчага чиқиб кассада билет йўқ экан, деган гап тарқатади. Ваҳоланки, кассада билет бор, аммо у ўтиришни хоҳлаган жойдан йўқ бўлади. Бу нарсани бирма-бир тушунтириш керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Даврон Кабулов: “Миллион” шапка эвазига билет сотмаган