10:14 / 11.04.2019
8 935

"Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимоти ғолиблари муносиб совринлар билан тақдирланишди (фото)

"Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимоти ғолиблари муносиб совринлар билан тақдирланишди (фото)
Куни кеча юртимизда илк маротаба "Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимоти бўлиб ўтди. Бу тақдимот кино соҳасида фаолият юритаётган барча жонкуяр инсонлар хоҳ актёр, хоҳ актриса ва ёки режиссёр бўлсин уларнинг байрами, десак муболаға бўлмайди. Кинотақдимотда барча актёр ва актрисалар, режиссёрлар, операторлар, грим усталари, кино бастакорлари ва ҳаттоки чироқчиларгача йиғилишди.

Устоз актрисалар Саида Раметова, Шоҳида Узоқова, Гавҳар Зокирова, Гулчеҳра Саъдуллаева, Гулчеҳра Жамиловалар, ёш актрисаларимиздан Юлдуз Ражабова, Раъно Шодиева, Дилноза Кубаева, Феруза Юсуповалар ташриф буюришди. Актёрлардан эса устоз актёрлар Бахтиёр Ихтиёров, Ёдгор Саъдиев, Хайрулла Саъдиев, Мурод Ражабов, Лутфулла Саъдуллаевлар иштирок этишган бўлса, ёшлардан Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, Умид Искандаровлар қатнашишди.

Мазкур «Олтин ҳумо» миллий кинотақдимоти 2017—2018 йилларда суратга олинган фильмлар асосида бўлиб ўтди ва қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар эълон қилинди.

«Энг яхши ҳужжатли фильм» номинацияси ғолиби «Икки элнинг суюкли фарзанди» фильми деб топилди.
«Энг яхши анимацион фильм» номинациясига «Довюрак ошпаз» фильми муносиб кўрилди.
«Энг яхши графика иши» номинацияси ғолиблиги «Элпарвар» фильмидаги иши учун Лазиз Ғаниевга насиб этган бўлса,
«Энг яхши овоз режиссёри» номинацияси ғолиблиги Анвар Файзуллаевга «Тинчлик ортида» фильмидаги иши учун берилди.
«Энг яхши грим рассоми» номинацияси ғолиби Валентина Абдураззоқова бўлди. У «Исломхўжа» тарихий, бадиий-публицистик фильмидаги иши учун тақдирланди.
«Энг яхши монтаж иши» номинацияси ғолиблиги монтаж устаси Қудратилла Дадажоновнинг «Иссиқ нон» фильмидаги иши учун берилди.
«Энг яхши либослар бўйича рассом» номинацияси ғолиби деб Нина Добрина топилди.
«Энг яхши рассом иши» номинацияси ғолиби Акмал Саидов бўлиб, унга «Исломхўжа» тарихий, бадиий-публицистик фильмидаги иши учун берилди.
«Энг яхши режиссёрлик иши» номинацияси ғолиблиги режиссёр Рашид Маликовга «Сабот» фильмидаги иши учун берилди.

Актриса Муяссар Бердиқулова «Назира» фильмидаги роли учун «Энг яхши аёл роли» номига муносиб кўрилди.
Карим Мирходиев «Сабот» фильмидаги роли учун «Энг яхши эркак роли» номинацияси ғолиби бўлди.
Режиссёр Саид Мухторовнинг «Васият» фильми «Томошабин меҳрини қозонган фильм» номинациясига муносиб кўрилди.
«Омнибус» ансамбли «Назира» ва «Элпарвар» фильми учун «Энг яхши кино бастакори» номинацияси ғолиби бўлди.
Режиссёр Умид Ҳамдамовнинг «Иссиқ нон» фильми «Энг яхши сценарий» ва «Энг яхши фильм» номинацияларининг ғолиби деб топилди.
Қуйида ушбу тақдимот жараёнида олинган баъзи актриса ва актёрларимизнинг суратлари билан танишишингиз мумкин:












arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимоти ғолиблари муносиб совринлар билан тақдирланишди (фото)