Ўзбекистон маданият вазирлиги “Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли ижро услубини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди. Унга кўра, “Ялла” ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студияси ташкил этилади.
Мусиқа мактабининг вазифалари
Қарор лойиҳақида қайд этилишича, ушбу мактабни ташкил этишдан мақсад “Ўзбекистон миллий маданиятининг ажралмас қисми бўлган мумтоз ва анъанавий қўшиқчилик, шунингдек, миллий эстрада ижрочилик санъатини янада ривожлантириш, бу борада мавжуд мактаблар ижодий фаолиятини кучайтириш ва маҳоратли ижрочиларни тайёрлашдир”.
Шунингдек,
- иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг истеъдодини ривожлантириш, уларга миллий эстрада санъати бўйича таълим бериш ҳамда тааллуқли ўқув-услубий ишларни такомиллаштириш;
- ўқувчиларнинг тегишли соҳада билим олишлари ва ижодий салоҳиятларини ошириб боришлари учун қулай шароитлар яратиш;
- миллий эстрада санъатини ўзбек анъанавий ижрочилик услублари билан ҳамоҳанг тарзда, миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашган ҳолда ривожлантириш;
- ёшларни она Ватанга муҳаббат, миллий анъаналарга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий эстрада ижрочилиги бўйича истеъдодли ёш ижодкорларнинг касбий ва маънавий камол топиши ва ўз иқтидорларини намоён этишлари учун шарт-шароит яратиш;
- замонавий ўқув-педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ўқув-тарбия жараёнларини янада яхшилаш, илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда янги ўқитиш услубларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.
"Ялла” ансамбли ижро услубидаги ушбу мусиқа мактаби ва студияси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланиши белгилаб қўйилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат
Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди
Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди
Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин президенти билан учрашув ўтказди
Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди
Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор?