Шавкат Мирзиёев хонанда Озода Нурсаидовани кечирди

  • 14 октябрь 2019, 12:16
  • 2 771
  • Маданият
  • Шавкат Мирзиёев хонанда Озода Нурсаидовани кечирди
    Фото: Instagram / @ozodaofficial
    Хонанда Озода Саидзода (Нурсаидова) шу йилнинг 10 октябрь куни «Ўзбекконцерт»га рухсат берувчи лицензия сўраб мурожаат қилган. Мурожаат юзасидан 13 октябрь, якшанба куни «Ўзбекконцерт»да санъаткорлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилган.

    «Ўзбекконцерт» тарқатган пресс-релизга кўра, давра суҳбатида хонанданинг бундан бир неча йиллар олдин сиёсий хатога йўл қўйгани, билиб-билмай, асосланмаган маълумотларга ишониб, инсон шахсиятига тегувчи ноўрин фикрлар билдиргани, бундан ташқари, мухлисларга нисбатан ҳурматсизлик қилгани, санъаткор одоби доирасидан четга чиқувчи ҳаракатлар содир этгани устозлар томонидан қаттиқ танқид қилинган.

    Хонанда Озода Саидзоданинг ўзи ҳам сўзга чиқиб, хатоларини тан олиб, жамоатчилик орасида ўзининг ноўрин фикрларини ижтимоий тармоқлар орқали баён этганидан астойдил пушаймон эканлигини билдирган, президент, халқ ҳамда барча санъаткорлардан узр сўраган.

    Устоз санъаткорларнинг фикрлари тингланганидан сўнг, «Ўзбекконцерт» директори Одилжон Абдуқаҳҳоров Президент Шавкат Мирзиёевнинг санъат аҳлига бўлган ғамхўрлиги, меҳрибонлиги ва кечиримлилиги боис хонанда Озода Саидзода кечирилгани ҳамда унга эркин ижод қилиш имконияти яратилганини маълум қилган.

    Қатор йиллар «тақиқ»да бўлган санъаткорлардан Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Севара Назархон ва бошқалар Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайланганидан сўнг яна телеэкранлар ва катта саҳналарга қайтишган эди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Шавкат Мирзиёев хонанда Озода Нурсаидовани кечирди