date
views 6 928

Сиртлонлар оиласи билан яшовчи Юсеф

Сиртлонлар оиласи билан яшовчи Юсеф
Сиртлонлар Африкадаги шерлардан кейинги ўринда турувчи энг катта йиртқичдир. Уларнинг кўчаларни тунда кезиб, болаларни ўлдириб кетиши Африка аҳолисини энг қўрқувга солувчи ҳодисадир.
Аммо, Эфиопиянинг Ҳарар шаҳри аҳолиси сиртлонларни ўз жамиятига қабул қилган, шунинг учун ҳам уларга зарар бериб, қириб ташлашга ҳаракат қилишмайди. Чунки Ҳарар аҳолиси сиртлонлар ҳар увиллаганда ёвуз руҳларни ютиб юборишига ишонишади.

Шунинг учун ҳам одатда сиртлонлар Эфиопиянинг Ҳарар кўчаларида тунда емак қидириб изғиб юришади.
Ўтган 400 йилдан буён ҳозиргача ҳар куни тунда иккита сиртлонлар уруғи Ҳарар кўчаларида ҳукмронликка эришиш учун курашадилар. Ғолиб уруғ эса кўчада шаҳар қассоблари томонидан ташлаб юборилган суякларга эга чиқади.
Ҳарарда истиқомат қилувчи жасур Юсеф эса сиртлонлар билан жуда яқин алоқа боғлаган. Ҳаттоки у сиртлонларни ўз уйига киритиб, уларни ўз қўли билан овқатлантиради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сиртлонлар оиласи билан яшовчи Юсеф