Россия эстрадаси қироли ўзининг вақти тиғиз бўлишига қарамасдан Юлдуз Усмонованинг Москвадаги концертига ташриф буюрди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг юбилейига бағишланган илк концерт дастурини Москвадаги "Крокус Сити Холл" мажмуасида ўтказди. Концерт бошланишидан аввал санъаткорни табриклаш учун гримёркага кутилмаганда унинг қадрдон дўсти, Россия халқ артисти Филипп Киркоров кириб келди. Учрашув жуда илиқ ва самимий кечди. Икки юлдуз эски хотираларни, жумладан, Киркоровнинг мусиқий танловда саралаш босқичидан ўта олмагани, Юлдуз Усмонова ўз чиқишлари билан барчани лол қолдиргани каби ёрқин воқеаларни ёдга олдилар.
"Мен гастролга учиб кетишим, аэропортга шошилаётганимга қарамай, сенинг олдингга келмаслигим мумкин эмасди. Мен сени кўришим ва бу воқеа билан табриклашим лозим. Сен Шарқнинг энг лобар қўшиқчисисан", - деди Киркоров ва Усмоновага атиргуллардан ясалган ажойиб гулдастани ҳадя қилди.
Юлдуз Усмонова ҳам ўз ўрнида қадрдон дўстини мақтовларга кўмиб ташлади. Унга кўрсатилган эҳтиром ва эътибор учун Киркоровга миннатдорлик билдирди ва сирларга лиммо-лим бир гапни айтди.
"Мен эса сенга ўша режани ниҳоят амалга оширишингни тилайман. Сен халқга ўзингнинг ҳақиқий қалбингни кўрсатишинг керак", - деди Юлдуз Усмонова. Ўзбек примадоннасининг бу тилаги барча тўпланганларда катта қизиқиш уйғотди.
У Киркоровга Тошкентда концерт беришни таклиф этди, Киркоров бунга жавобан Ўзбекистонда декабрь ойида концерт дастури аллақачон режалаштирилгани ҳақида айтди.
Юлдуз Усмонова Москвадан сўнг Қозоғистон ва АҚШда ҳам концерт дастурларини тақдим этишни режалаштирган.
[media=https://youtu.be/GKzwsES4dhY] “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди