
"Days.ru" нашри Алла Пугачёва ҳамда Максим Галкин эгизаклари Гарри ва Лизининг мактабда таҳсил олиши учун қанча маблағ тўлаши ҳақида хабар берди.

Бу машҳурларнинг фарзандлари кейинги йил 1-синфга қадам қўйишади. Алла Пугачёва "Вақт" кўрсатувида ўғли ва қизининг электрон гаджетлардан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилгани ҳақида интервью берган. Пугачёва болалари ташқи дунё ҳақидаги маълумотларни фақат оила аъзоларидан олишлари кераклигини таъкидлайди.

"Days.ru" нашрининг хабар беришича, Галкин ва Пугачёва Москва шаҳрининг Гряз қишлоғида ўзларининг муҳташам уйларида доимий яшашларини ҳисобга олиб, болаларини йўлга кўп вақт сарфламасликлари учун истиқомат қиладиган уйларининг яқин атрофида жойлашган мактабга беришга қарор қабул қилишади. У мактабда эгизакларни ўқитиш учун ойига 340 минг рубл сарф қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар