Азиз муштарийлар! Сиз учун жуда ҳам қизиқарли бўлган Болливуд олами ҳамда унинг бир-биридан маҳоратли актёр ва актрисаларининг ижод намуналари ҳақида бериб борилаётган мақолаларимиз сизга қанчалик манзур бўлганлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларингизни, албатта кутиб қоламиз.
Бу галги мақоламиз орқали истеъдодли Болливуд актрисаси Деэпика Падуконе янги лойиҳа устида ишлаётгани ҳақидаги сўнгги маълумотларни сиз азизларга тақдим этиш ниятидамиз.
Агар ушбу актрисанинг ижодига қизиқиб борувчилардан бири бўлсангиз, унинг сўнгги муваффақиятли фильмларидан бири бўлган «Padmaavat» (Падмавати) фильмида Равал Ратан Сингх ролини ижро этиш учун Вики Каушал билан учрашган ҳамда актриса бу шерикликни рад этгани ҳақида маълумотга эгадирсиз. Вики Каушалнинг рад этилишидан сўнг бу ролни Шаҳид Капур ижро этган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Деэпика кейинги ролини Шакун Батранинг ижодий жамоаси билан биргаликда суратга олинадиган янги фильмда ижро этмоқчи. Ушбу фильм сюжети икки эр-хотин ва уларнинг оилавий муаммолари асосида тузилган. Ҳозирда янги фильм ижодкорлари бош роль ижроси учун Деэпикага шерик қидиришмоқда.
Айтишларига қараганда, бош роль ижрочилари сифатида яна ўша Деэпика рад этган Вики Каушал ёки Сиддхант Чатурведилар билан боғланиб кўриляпти. Бироқ актриса ўзи хоҳламаган актёр билан роль ижро этишга рози бўлармикан? Актрисанинг янги фильм сценарийси ҳақидаги хулосалари жуда яхшилиги унинг ўзи томонидан тан олинган. Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг! “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди