date
views 9 990

Хушовоз хонанда Озода Нурсаидова концерт беради

Хушовоз хонанда Озода Нурсаидова концерт беради
Хушовоз хонанда Озода Нурсаидова кўп йиллик танаффусдан сўнг мухлисларини «Халқлар дўстлиги» санъат саройида яккахон концерт дастури билан хушнуд этмоқчи. Бу ҳақда хонанда ўзининг Инстаграмдаги шахсий саҳифасида хабар берди.

- Алҳамдулиллаҳ Аллоҳга шукур!
Шу кунларга етиб боролмайманми деб қўрқардим. Етказганига шукур! 13 йил ўтиб саҳнага қайтишимда дастак бўлиб ўз ҳиссасини қўшган ҳар бирингиздан миннатдорман!!! Муҳтарам Президентимизга раҳмат, яна бир имконият учун.
Нима бўлишига қарамай, Менга бўлган ишончни сўндирмай, интиқлик билан кутган мухлисларимга таъзим
, - дейди хонанда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хушовоз хонанда Озода Нурсаидова концерт беради