Сарвар Каримов: Кинога дахлдор қонунлар ўзгармас экан, Президент қарорларидан фойда йўқ (видео)

  • 18 январь 2020, 08:12
  • 1 086
  • Маданият
  • Сарвар Каримов: Кинога дахлдор қонунлар ўзгармас экан, Президент қарорларидан фойда йўқ (видео)
    Ўзбек киносида нақд пул деган тушунча йўқ, шунинг учун ҳам «Ойқиз эртаги» фильмидаги зиндон саҳнаси учун зарур занжирни сотиб олиш имкони бўлмай, у арқон билан суратга олинган. Бу ҳақда режиссёр Сарвар Каримов «Улар» дастурига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Ҳозирги кунда миллий киноимизни яхшилашга ҳаракат қилиняпти. Лекин биз муаммонинг сабабларини эмас, оқибатларини даволашга ҳаракат қиляпмиз, сабаблар эса бошқа жойда. Агар давлат киноси ҳақида айтадиган бўлса, кинони тартибга соладиган қонунларимиз нотўғри. Қонунларимизни қайта кўриб чиқиш керак. Кинони ривожлантириш бўйича Президент қарори чиқди, аммо кинони ишлаб чиқариш билан боғлиқ қонунлар ўзгармас экан, бу қарор иш бермайди.

    Битта мисол. Кино фақат санъат эмас, саноат ҳамда — ишлаб чиқарадиган жойлари ҳам бўлади, муаммолари кўп. Бир неча йил аввал «Ойқиз эртаги» деган фильм олинган, Акмал ака Саидов рассом бўлганлар. Бир куни қарасам, «Ўзбекфильм»да бошларини ушлаб юрган эканлар. «Ҳа ака, нима бўлди?», десам, зиндон саҳнаси учун битта занжир топишим керак, дедилар. «Ўзбекфильм»да йўқ экан. Бўпти, Янгиободдан бориб сотиб олиш керак десам, «Янгиободдан олиш мумкин эмас». Нимага? Пул ўтказиш йўли билан фирмадан сотиб олиш керак.

    Бизга айнан эскириб, занглаб кетган катта занжир керак, бундай занжирни қандай қилиб дўкондан оласиз? Уни фақат Янгиобод бозоридан сотиб олиш мумкин. Лекин Янгиободдан пул ўтказиш йўли билан нарса сотиб ололмайсиз, нақд пул керак. Ўзбек киносида эса нақд пул тушунчаси умуман йўқ, бошқа ҳар қанақа соҳада бўлгани каби. Ишқилиб, уёққа борилди, буёққа борилди, бош ушланди, охири шу кино занжирсиз, арқонми, бир нарса билан тасвирга олинди.

    » » Сарвар Каримов: Кинога дахлдор қонунлар ўзгармас экан, Президент қарорларидан фойда йўқ (видео)