12:17 / 05.02.2020
4 007

Президент Ўзбекистонда рақс санъатини ривожлантириш бўйича қарорни имзолади

Президент Ўзбекистонда рақс санъатини ривожлантириш бўйича қарорни имзолади
Ўзбекистонда рақс санъати соҳасида олиб борилаётган сиёсат тубдан янгиланади. Бу ҳақда "Рақс санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон президенти қарори эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби негизида давлат олий таълим муассасаси шаклида Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилмоқда. Рақс санъатига иқтидори бўлган ёшларни жойларда саралаб олиш, уларни касбга йўналтириш мақсадида Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаби Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатга айлантирилади.

Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Бухоро, Қарши, Наманган ва Урганч шаҳарларида Академия ҳузурида ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларини ташкил этилади.

Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларда таълим 1-4-синфларда, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 1-11-синфларда олиб борилади; ўқишга қабул ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларга 1-синфдан, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатга 1 ва 5-синфлардан амалга оширилади.

Президент бир нечта амалдорларга қарор ижросини таъминлашни топширган.

Хусусан, Ўзбекистон Молия вазирлиги академияга 50 ўринли автобус хариди учун бюджетдан маблағ ажратиши; Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповга ушбу қарор ижросини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков – белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиб, Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда ахборот киритиш вазифалари юклатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Президент Ўзбекистонда рақс санъатини ривожлантириш бўйича қарорни имзолади