21:38 / 13.02.2020
9 743

Хонанда Озода Нурсаидова 13 йиллик танаффусдан сўнг концерт бермоқда

Хонанда Озода Нурсаидова 13 йиллик танаффусдан сўнг концерт бермоқда
Фото: Instagram/@ozodaofficial
Хонанда Озода Нурсаидова ўн уч йиллик танаффусдан сўнг «Халқлар дўстлиги» санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим қилмоқда. Бу ҳақда хонанда «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида маълум қилди.

- ‘Халқлар дўстлиги’ саройида 8—12 апрель кунлари яккахон концерт дастуримни тақдим этмоқдаман. Бундан аввалги дастуримиз 2006 йилда бўлган эди. Кўпчиликда ‘концерт дастури жонли ижрода бўладими ёки фонограммада?’ деган саволлар туғилмоқда. Концерт дастуримиз 80 фоиз жонли ижрода бўлади.

Концерт дастурининг биргина саҳнасида фонограммадан фойдаланса ҳам концерт баннерларига жонли ижро деб ёзиш мумкин эмас экан. Шу сабабли концерт баннерларига фонограмма деб ёзиб қўйилган. Дастурга асосий тайёргарлик ишлари январь ойидан бошланган,
- дейди Озода Нурсаидова.

Маълумот учун, Озода Нурсаидова 2019 йилнинг 13 октябрь куни «Ўзбекконцерт»да бўлиб ўтган йиғилишда «Ўзбекконцерт» директори Одилжон Абдуқаҳҳоров Президент Шавкат Мирзиёевнинг санъат аҳлига бўлган ғамхўрлиги, меҳрибонлиги ва кечиримлилиги боис хонанда Озода Саидзода кечирилгани ҳамда унга эркин ижод қилиш имконияти яратилганини маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Озода Нурсаидова 13 йиллик танаффусдан сўнг концерт бермоқда