23:35 / 22.02.2020
4 015

Ўзбекистонликлар YouTube’да кунига ўртача қанча видео кўриши маълум бўлди

Ўзбекистонликлар YouTube’да кунига ўртача қанча видео кўриши маълум бўлди
YouTube видеохостингида Ўзбекистон аҳолиси ҳар ой 100 миллион мартадан ортиқ кўришларни амалга оширади. Бу ҳақда YouTube’нинг Марказий Осиёдаги расмий ҳамкори Genesis YouTube Central Asia раҳбари Самсон Безмятежний маълум қилди.

Видеосервис мамлакатдаги энг оммавий сайтлар орасида 10-ўринда туради. Бу интернет қимматлиги сабаб одамлар сайтга киришга қўрқиши билан изоҳланди. Аудиторияни баҳолашда Ўзбекистоннинг Россия ва бошқа давлатлардаги фуқаролари ҳам ҳисобга олинган.

«Ўзбекистоннинг ўзида фойдаланувчилар сони у қадар кўп эмас — 25 фоиз, бу эса ойига 25 миллион марта кўриш демакдир», — дейди Безмятежний.

Ўртача статистикага кўра, ўзбекистонлик фойдаланувчи кунига бешта ролик кўради. Давомийлиги — кунига 20 дақиқа. Фойдаланувчиларнинг асосий қисмини (70 фоиз) эркаклар ташкил этади. Ўзбекистон фуқаролари асосан мобил қурилмалардан (72 фоиз) киради, иккинчи ўринда — компьютерлар туради (24 фоиз).

Таққослаш учун, Қозоғистонда иккинчи ўринда Smart TV туради (20 фоиз — ойига 2,5 миллион одам). Қозоғистонликлар учун YouTube стандарт телевидениенинг ўрнини эгаллаган.

Умумий аудиториянинг 38 фоизини 25—34 ёш оралиғидаги фойдаланувчилар ташкил этади.
АКТ вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров 20 февраль куни Ўзбекистонда 2020 йилда интернет тезлиги 10 баробар ошишини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистонликлар YouTube’да кунига ўртача қанча видео кўриши маълум бўлди