21:36 / 15.03.2020
5 684

Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти 16 мартдан бошлаб қолдирилади

Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти 16 мартдан бошлаб қолдирилади
Фото: «Дарё»
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Халқлар дўстлиги» саройида 10—25 март кунлари ўзининг янги яккахон концерт дастурини тақдим қилаётган эди. Коронавирус сабабли Юлдуз Усмонованинг концерт дастури 16 март кунидан қолдирилди. 15 мартдаги концерт эса ўтказилади. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров маълум қилди.

- Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг концерт дастури 16 мартдан бошлаб вақтинча қолдирилди. Олинган барча чипталар ўз кучида қолади. Концерт дастури қачон бўлиб ўтиши ҳақида энг камида икки кун олдин маълум қилинади, - дейди «Ўзбекконцерт» раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров.

«Миллион» кулги жамоасининг концерт дастури эса 28 мартдан 6 апрелгача бўлиши режалаштирилган эди. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров берган маълумотларга қараганда, «Миллион» жамоасининг концерт дастури белгиланган вақтидан бошқа кунларга кўчирилган бўлиб, дастур 27 июндан 6 июлгача бўлиб ўтиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти 16 мартдан бошлаб қолдирилади