20:30 / 19.03.2020
4 863

Манзура: Санъаткор «ставка»сини 500 долларга кўтариш учун неча йиллаб концерт беради ахир (видео)

Манзура: Санъаткор «ставка»сини 500 долларга кўтариш учун неча йиллаб концерт беради ахир (видео)
Фото: Instagram / @manzura_singer
Хонанда Манзура журналист Феруз Муҳаммаднинг «IntervyuTV» лойиҳасига берган интервьюси давомида ўзбек шоу-бизнесининг нақадар зерикарли эканлиги, хонандалар нега кўп пул топиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Интервью давомида Манзура ўзбек шоу-бизнеси жуда зерикарли эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистонда ҳамма нарса тўйга қаралишини билдирган. «Масалан, санъаткорлар тўйдан пул топиши керак. Улар ‘дежурка’ қилган ишни қилишади — ‘Ёр-ёр’ айтишади, чақалоқни кутиб олишади, қаердадир оналар операциясига рэпертуар қилишади… Дунё миқёсидаги шоу-бизнес бунақамасда», — дейди Манзура.

Нега санъаткорлар кўп пул ишлаб топади деган саволларга эса хонанда уларнинг чиқими кўп дея изоҳ берган.

«Санъаткор ўзининг ‘ставка’сини 500 долларга кўтариш учун неча йил концерт беради ахир. 10—15 йиллар клип олиб, телевидениега рекламага пул тўлаб, ротацияларни қилиб, орада яна олди—берди бўлиб санъаткор бўлишади. Битта қўшиқнинг битишига тахминан 2 минг доллар кетади дейлик. Видеоклипига яна 6 минг доллар қўшасиз, рекламасига эса яна қўшасиз…

Неча йиллар давомида концерт беради, у концерт 20—30 минг долларга тушишини гапирмайди-ку. Санъаткорда чиқим кўп
», — дейди хонанда.

Маълумот учун: Манзура Йўлдошева — 1978 йилнинг 21 февралида Тошкент шарида, Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев оиласида дунёга келган. 1996 йилда Манзура опаси Нигина ва дугонаси Наргиза билан «Себону» гуруҳини тузган. Иқтидорли хонанда Равшан Зокиров бошчилигида трио 2 та қўшиқ ёзиб, «Офарин-96» кўрик танловида 2-ўринни эгаллаган. Манзура Успенский номидаги мусиқа мактабини ҳамда Тошкент давлат консерваториясини тамомлаган. «Муҳаббат синовлари», «Севгинатор» каби фильмлари унга муваффақият келтирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Манзура: Санъаткор «ставка»сини 500 долларга кўтариш учун неча йиллаб концерт беради ахир (видео)