00:30 / 21.03.2020
7 660

Юлдуз Усмонова ўзига тақлид қилаётган эркакларни бесоқолбозлар деб атади (видео)

Юлдуз Усмонова ўзига тақлид қилаётган эркакларни бесоқолбозлар деб атади (видео)
Фото: Instagram/@yulduzusmonovaibragimovna
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзига тақлид қилиб, унга ўхшаб кийиниб, тўйларда унинг номидан қўшиқ куйлаётган эркакларга видеомурожаат йўллади.

«Анави гей (бесоқолбоз) болаларга шу пайтгача индамай келаётгандим, майли, қўшиқ айтиб тирикчилик қилаётгандир, ота-онасини боқаётгандир, деб. Лекин жонимга тегди, бунақа қилмаларинг. Ўзи асли коронавирус ўшалар, даво йўқ буларга. Юлдуз Усмонова деб, ўшаларни қишлоқларга ҳам олиб боришяпти, нима қиласизлар ўзингларни алдаб? Юлдуз Усмонова уч тийинга бормайди-ку, Юлдуз Усмонова сизларнинг обрўларинг, сизларнинг дардларинг. Уни олиб бориб, ўзларингни ўзларинг масхарабоз билан хурсанд қиляпсизлар.

Хезалаклар, ашула айтишни йиғиштиринглар! Хезалакмисан, хезалаклигингни қил, нима қиласан ашула айтиб, Юлдуз Усмоновани ёқиб олиб? Менинг аччиғим чиқяпти, бу ҳақоратга кирмайди, сизлар мени ҳақорат қиляпсизлар», — дейди Юлдуз Усмонова.

«Буларни йўқотиш керак, келинглар, ўзимиз шу хезалакларни йўқотайлик. Ўзимиз жамиятда уларни қўллаб-қувватлаб, қўлига пул бериб, кулиб ўтирадиган бўлсак, бунақалар кўпаяди. Йигит йигитлигича қолсин, қиз қизлигича қолсин. Мени мажбур қилманглар, агар ростакамига уруш очсам, ёмон бўлади, шунинг учун, йиғиштиринглар», — дея сўзларини давом эттиради Юлдуз Усмонова.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрида Тожикистонда сохта Юлдуз Усмонова концерт бергани ҳақида хабар берилган эди. Сохта концертни ташкил қилган шахс жиноий жавобгарликка тортилган эди.

«Пешонамизга коронавирусдан ўлиш ёзилган бўлса, тақдирдан қочиб қутула олмаймиз». Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари одамларни ваҳима қилмасликка чақирмоқда
Маълумот учун, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 120-моддасига кўра, бесоқолбозлик, яъни эркакнинг эркак билан зўрлик ишлатмасдан жинсий эҳтиёжини қондириши 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонова ўзига тақлид қилаётган эркакларни бесоқолбозлар деб атади (видео)