18:43 / 08.09.2020
4 261

Болливуд монополисти — Каран Жоҳар «синдирмоқчи» бўлган ҳинд юлдузлари

Болливуд монополисти — Каран Жоҳар «синдирмоқчи» бўлган ҳинд юлдузлари
Продюсер, режиссёр Каран Жоҳар номи ҳинд киносевар мухлисларига яхши маълум. Эсда қоларли фильмларни суратга оладиган, янги истеъдодларни кашф қилувчи инсон сифатида таъриф берилишига қарамай, у фаолияти давомида шахсий қарашлари ёки таниш-билишчилик сабаб кино оламида ўз ўрнини топмоқчи бўлган ёш актёр ва актрисаларни йўлига ғов бўлган.

Анушка Шарма

Фото: «Яндекс Дзен»
Машҳур болливудлик журналист Раджив Масанднинг ток-шоусида Каран Жоҳар, бугунги кунда ҳинд киносаноатида энг муваффақиятли актрисалардан бири ҳисобланган Анушка Шарманинг карьерасига саботаж қилмоқчи бўлганини очиқчасига тан олган. Каран, 2008 йилда суратга олинган «Тангри яратган жуфтлик» фильмидаги бош қаҳрамонни Анушка гавдалантиришига қарши бўлган. Режиссёр Адитя Чопра актриса суратини кўрсатганида у бош тортган. Анушканинг ташқи кўриниши ёқмагани сабаб Адитянинг қароридан норози бўлган. Ҳатто фильмни иккиланиб томоша қилган. Кейинроқ актриса машҳурликка эришганидан сўнг эса ўзининг «Ошиқ қалблар» фильмига таклиф қилган.

Аюшман Кхурана

Фото: «Яндекс Дзен»
Айни вақтда ёш томошабинлар учун севимли ва ижросидаги фильмлар хит бўлган Аюшман, ўз меҳнати билан кино оламида ўрнини топган истеъдод эгаларидан ҳисобланади. Актёр ҳақидаги китобда ёзилишича, бир вақтлар у ҳам Карандан иш сўраган, бунга жавобан Жоҳар продюсерлик уйининг телефон рақамини берган. Актёр телефон қилганида эса жавобан, очиқчасига компания фақат юлдузлар билан ишлаши ва Аюшман уларга тўғри келмаслиги маълум қилинган.

Приянка Чопра

Фото: «Яндекс Дзен»
Нафақат Болливуд, балки Голливудда ҳам суратга тушишга муваффақ бў​лган Приянка энг талабгир актрисалардан саналади. Аммо у ҳам бир вақтлар Каран томонидан четга сурилган. «Дон» фильмининг иккинчи қисми лойиҳаси устида ишланаётган бир вақтда Шохруҳ Хон ва Приянка ўртасидаги муносабатлар ҳақида миш-миш тарқалган. Болливуд қиролининг рафиқаси Гаури, киносаноатдаги дўстлари, хусусан, Каранни ишга солиб, Чопра хонимни Болливуддан сиқиб чиқармоқчи бўлган. Ушбу уриниш самарасиз, аммо Приянка учун ижобий бўлган. Голливудда ўзини синаб кўринишга қарор қилган актриса Америкада турмуш ўртоғи Ник Жонас билан танишган.

Сушант Сингх Раджпут

Фото: «Яндекс Дзен»
Марҳум Сушант ҳам киносаноатда ўрнини топиши осон бўлмаган. Қолаверса у ҳам ижодининг бошида Каран Жоҳарнинг тўсқинлигига учраган. У бир вақтлар Каран билан тортишиб қолган ва шундан кейин бир қанча йирик продюсерлар у билан ишлашдан бош тортган. Бир қанча лойиҳалардан қуруқ қолгани актёрнинг ўз жонига қасд қилганининг сабабларидан бири бўлса ажаб эмас.

Кангана Ранаут

Фото: «Яндекс Дзен»
Кангана чўрткесар, лаганбардорлик қила олмайдиган, тўғрисўз ижодкор сифатида яхши маълум. У Каран Жоҳарни таниш-билишчиликда очиқчасига айблаган, Каран бунга жавобан актрисанинг имижига путур етиши учун қўлидан келадиган ҳамма нарсани қилган. Фильмларидан биронта ҳам роль бермагани учун Кангананинг аччиқланаётганини маълум қилган. Ранаут уч карра миллий киномукофотни қўлга киритган ва ҳозирда режиссёр ва продюсер сифатида ҳам фаолият олиб боради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Болливуд монополисти — Каран Жоҳар «синдирмоқчи» бўлган ҳинд юлдузлари