Юлдуз Ражабова Туркияда 10 ой яшагани, «Мендирман Жалолиддин» сериалидаги қийинчиликларга тўла роли ҳақида (видео)

1 дақиқа ўқиш8.5K
Юлдуз Ражабова Туркияда 10 ой яшагани, «Мендирман Жалолиддин» сериалидаги қийинчиликларга тўла роли ҳақида (видео)
Фото: «Дарё»
Актриса Юлдуз Ражабова «Мендирман Жалолиддин» деб номланган тарихий сериалида Қутлибека ролини ижро этмоқда.
Юлдуз Ражабова Туркияда бўлиб ўтаётган суратга олиш жараёнлари, турк фильмининг ўзбек фильмидан фарқи, сериалдаги роли ҳақида гапириб берди. Актриса бу ҳақда «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида маълум қилди.

- "Ролим ҳақида кўп нарсани гапириб беролмайман-у, лекин жудаям қийналади бу қиз, яъни сериал қаҳрамони. Биринчи марта бундай муаммоли персонажни яратяпман. Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам қийналиб кетдим. Чунки у персонажни ижро этишим учун мен ҳам у нарсани ҳис қилишим керак. Шунинг учун режиссёримиз билан биргаликда, ҳамкорликда уддалашга ҳаракат қиляпмиз.

Инсон ҳаёти давомида битта чизиқдан кетади, лекин баъзи бир сабабларга кўра у чизиқни кимдир синдиради ва бошқа чизиқдан юришига тўғри келади. Бунақа пайтда инсон синиб қолиши ҳам мумкин. Лекин ўзида куч топиб, олға қадам ташлаб оиласи учун, яқин инсонлари учун бу нарсани қилиш бироз қийин, яъни аёлларга бу нарса жуда қийин. Лекин ушбу сериалда биринчи мавсумда худди шу нарсани кўрамиз, яъни яқин инсони учун курашиб, ҳам севгисидан, ҳам яқин инсонидан воз кечолмайдиган аёл ролини ижро этишга ҳаракат қилдим, Худо хоҳласа, биринчи мавсумда қандай бўлганини кузатиб борамиз.

Ўзбек ва турк киноси ишлаш жараёнида айтарли фарқ сезмадим, биз қандай ишласак, улар ҳам шундай ишлашди. Биз ҳозир Туркияда ўн ойдан буён яшаб, суратга олиш жараёнлари билан бандмиз. Эртага яна кетамиз, кеча келгандик. Суратга олиш ишлари, тахминан, яна бир ой давом этади", - дейди Юлдуз Ражабова.

Маълумот учун, «Мендирман Жалолиддин» сериалининг биринчи фасли 13 қисмдан иборат. Лойиҳа раҳбари Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева. Ғоя муаллифи ҳамда бош продюсер Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков.

Сериал бош режиссёри Метин Гунай, режиссёр Нургисса Алмурат, сценарий муаллифи ҳамда продюсер Меҳмед Боздағ ҳисобланади. Фильм Туркиянинг «Боздағ фильм» компанияси томонидан суратга олинмоқда. Кенг жамоатчилик учун премьера 2021 йилнинг январь ойидан бошланади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?