20:30 / 11.12.2020
5 362

Жаҳонгир Отажонов YouTube’даги «Зикр»дан бошқа барча қўшиқларини ўчириб ташлади (видео)

Жаҳонгир Отажонов YouTube’даги «Зикр»дан бошқа барча қўшиқларини ўчириб ташлади (видео)
Фото: «Дарё»
Хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг Instagram саҳифасида шариатимизга тўғри келмагани учун санъатдан воз кечдим, дея видеомурожаат қолдирган эди. Хонанда видео мурожаатда мухлисларидан барча мусиқаларини ўчириб ташлашларини ҳам илтимос қилганди.

Жаҳонгир Отажоновнинг YouTube’даги расмий каналида 343 000 дан ортиқ кузатувчи бор. Хонанданинг барча концерт дастурлари, қўшиқ ва клиплари ушбу каналга жойланган эди.

Жаҳонгир Отажонов видеомурожаатда айтганидек, YouTube’даги умумий ҳисобда 84 миллиондан ортиқ томоша қилинган барча қўшиқ, видеоклип ҳамда концерт дастурларини ўчириб ташлади.

Хонанданинг расмий каналида ҳозирча Али Отажонов билан биргаликда куйлаган «Зикр» номли ашуласи ўчирилмай қолган, холос.

Маълумот учун, бу ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Аллоҳ йўлида санъатни тарк этиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Бунга қадар актёрлар Фаррух Соипов ва Шерзод Бин, хонандалар Сардор Раҳимхон ва «Уммон» гуруҳи хонандаси Шоҳрух ҳам санъатни тарк этганини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жаҳонгир Отажонов YouTube’даги «Зикр»дан бошқа барча қўшиқларини ўчириб ташлади (видео)