22:33 / 07.01.2021
7 350

«Тўй бошлаб қўйдик». Муниса Ризаева турмушга чиқаётганини маълум қилди

«Тўй бошлаб қўйдик». Муниса Ризаева турмушга чиқаётганини маълум қилди
Фото: Instagram / @munisarizaeva
Дубайда ҳордиқ чиқараётган хонанда Муниса Ризаева Instagram’даги жонли эфирда мухлисларининг қачон турмушга чиқиши ҳақидаги саволларига жавоб берди.

«Тўй бошлавордик, турмушга чиқяпман. Худо хоҳласа, январь ёки февралда тўйим бўлади. Ошга келасизлар. Мухлисларим учун алоҳида тўй қиламан», — дейди хонанда.

Муниса Ризаева бўлғуси турмуш ўртоғи ўзидан кичик эканлигини таъкидлади.
«Оддий, яхши инсон. Мени яхши кўрадиган. Мендан кичкиналар. Мен учун ҳамма нарсага тайёрлар. Энг асосийси, менга ижод қилишга, қўшиқ айтишга рухсат берадилар. Улар санъат соҳасидан эмас», — дейди хонанда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Тўй бошлаб қўйдик». Муниса Ризаева турмушга чиқаётганини маълум қилди