Юлдуз Ражабова давлат раҳбари билан мулоқоти ҳақида: «Президент эътирофи ўзимга бўлган ишончимни кучайтирди»

1 дақиқа ўқиш5.1K
Юлдуз Ражабова давлат раҳбари билан мулоқоти ҳақида: «Президент эътирофи ўзимга бўлган ишончимни кучайтирди»
Фото: «Дарё»
Тошкент шаҳридаги Конгресс-ҳоллда 6 март, шанба куни Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев актриса Юлдуз Ражабова иштирокидаги «Мендирман Жалолиддин» сериалини эътироф этиб, уни ижодни сусайтирмасликка чақирган эди.

Юлдуз Ражабова «Дарё» мухбири Миролим Исажоновга берган интервьюсида мазкур учрашув ва давлат раҳбарининг эътирофига нисбатан муносабат билдирди.

«Аввало, камтарона меҳнатим юксак мукофотга лойиқ кўрилгани учун ҳурматли Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Байрам арафасида турли унвон ва медалларга лойиқ кўрилган юзлаб хотин-қизлар ичида борлигимдан жуда ҳам хурсандман.

8 март—Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган маросимда давлатимиз раҳбари ўша тадбирда қатнашган барча аёлларни табриклаб, бирма-бир сўрашиб чиқди. Уларнинг бундай олийжаноблигини кўриб, айрим аёллар хурсандлигидан йиғлаб ҳам юборди.

Президентимизнинг маросимдаги хотин-қизлар билан сўрашишларини сира кутмагандим. Мен билан сўрашаётган вақтда ‘Кино зўр чиқди, ижодни сусайтирманг’, дея айтган эътирофи жуда ҳаяжонлантирди ва ўзимга нисбатан ишончни кучайтирди. Шунингдек, бундай эътибор ўз устимда янада қаттиқ ишлашимга бир туртки бўлди, масъулиятни оширди
», — деди актриса.

Маълумот учун, Юлдуз Ражабова турк кино ижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинган «Мендирман Жалолиддин» сериалида Қутлибека образини гавдалантирмоқда. Шунингдек, у «Оскар» мукофотига тавсия этилган «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильмида ҳам бош ролни ижро этган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?