19:46 / 29.03.2021
3 307

Даврон Кабулов «Миллионавирус» концертида катта саҳна кўриниши бадиий кенгаш томонидан олиб ташланганини маълум қилди

Даврон Кабулов «Миллионавирус» концертида катта саҳна кўриниши бадиий кенгаш томонидан олиб ташланганини маълум қилди
«Миллион» жамоаси сардори Даврон Кабулов жамоанинг охирги «Миллионавирус» деб номланган концерт дастуридаги катта саҳна кўриниши бадиий кенгаш томонидан олиб ташланганини маълум қилди.

- "Кўпчилик билмайдиган бир маълумотни очиқ айтиб ўтмоқчиман. «Миллион» жамоасининг янги дастурида бизнинг катта ва энг ишонган саҳна кўринишимиз бадиий кенгаш томонидан олиб ташланди. Улар «ҳозирги вазиятда бу нарсани саҳнада қўймаганимиз маъқулроқ», деган тўхтамга келишди.

Тўғриси, шу чиқишимиздан роса умид қилгандик. Бу саҳна кўринишини ўзимиз ҳам, Миркомил акам, Алишер ҳам мазза қилиб ижро қилишаётганди. Қарийб ярим соатлик чиқишимиз олиб ташланди. Бизни хурсанд қилган ҳолат, катта чиқишимиз олиб ташланган ҳолда ҳам томошабинлар бизни жуда яхши кутиб олди. «Бу концертингиз зўр чиқибди, бошқача бўлибди», дейишганида жамоадагилар бир-бирига қараб, «агар ишонган номеримиз қўйилганида нима бўларди», деб қўйдик.

Мухлисларни соғинган эдик. Балки шу сабабдан ҳеч ким ҳеч нарсадан шикоят қилмасдан, мазза қилиб ролларини ўйнади
", - деди «Миллион» жамоаси сардори, шоумен Даврон Кабулов.

Маълумот учун, «Миллион» жамоасининг «Миллионавирус» деб номланган концерт дастури «Халқлар дўстлиги» саройида 2021 йилнинг 20—28 февраль кунлари бўлиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Даврон Кабулов «Миллионавирус» концертида катта саҳна кўриниши бадиий кенгаш томонидан олиб ташланганини маълум қилди