date

Шоҳруҳхон концертида кутилмаган ва қизиқарли "Gender Party" (видео)

Шоҳруҳхон концертида кутилмаган ва қизиқарли "Gender Party" (видео)

Хонанда Шоҳруҳхон концертида томошабинлар учун унутилмас ва кутилмаган лаҳзалар юз берди. Тадбир давомида ҳақиқий “gender party” ташкил этилиб, залдаги меҳмонлардан бири ўз фарзандининг жинсини айнан концерт жараёнида билиб олди.

Концерт бошловчиси Шукрулло Исроилов саҳнага чиқиб, Шоҳруҳхондан бўлажак фарзанднинг жинсини эълон қилишни илтимос қилди. Вазиятни янада қизиқарли қилиш учун у ҳазил аралаш шарт ҳам қўйди: бўлажак отанинг бўйнига iPhone 17 “гаров” сифатида қўйилди.

Аввалига қизиқчи отанинг исмини, қаерда ишлашини сўраб, агар фарзанд ўғил бўлса, iPhone 17 ни ўзига олиб беришини сўради. Шоҳруҳхон ҳам ҳазилни давом эттириб, “агар қиз бўлса, унда iPhone 17 менга”, дея кулгили шарт қўйди.

Ниҳоят, энг ҳаяжонли дақиқа етиб келди. Хонанда конвертни очди ва ундан кўк рангли қоғоз чиқди — бу эса ўғил фарзанд кутилаётганидан дарак эди. Бўлажак ота қувончдан ўзини тия олмади, зал эса гулдурос қарсаклар билан Зуфаржонни самимий табриклаб, унга бахт тилашди.

Шукрулло Исроилов ҳам чиройли тилаклар билдириб, “iPhone 17 ни унутиб қўйма, эртага яна қидириб юрмай сени”, дея ҳазилни давом эттирди.

Тадбир якунида Зуфаржон икки гулдаста билан яқинларини хурсанд қилди: бирини турмуш ўртоғига, иккинчисини эса онасига тақдим этди. Бу лаҳза концертнинг энг таъсирли ва эсда қоларли воқеаларидан бирига айланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Шоҳруҳхон концертида кутилмаган ва қизиқарли "Gender Party" (видео)