Дубайда ишлаётган Алишер Узоқов Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео)

2 дақиқа ўқиш10.7K
Дубайда ишлаётган Алишер Узоқов Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео)
Фото: «Дарё»
Актёр, режиссёр Алишер Узоқов «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди. Интервью Дубай шаҳрида бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Алишер Узоқов Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади.

-"Нима учундир Маъмуржон Узоқов номидаги Марғилон миллий истироҳат боғидан бобомнинг номлари олиб ташланди. Бу менга жуда қаттиқ таъсир қилган. Бобомнинг номлари бўлгунга қадар жуда катта-катта дарахтлар бор эди, орқада сой бор эди, салқин боғ эди, жуда салқин эди. Кирсангиз худди Швейцарияга тушиб қолгандек бўлардингиз. Ҳозир боринг, шунақа кичкина дарахтчалар экиб қўйишган, неча йиллик катта дарахтларни чопиб, боғ файзсиз бўлиб қолган, умуман аввалги ҳолатидан ҳеч нима қолмаган.

Шу вазиятдан фойдаланиб муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга мурожаат йўлламоқчиман. У боғдан айнан нима сабабдан Маъмуржон Узоқовнинг номларини олиб ташлаб, уларнинг ўрнига Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг номи берилганини билмайман. Эркин Воҳидовдек инсонлар 100 йилда ҳам туғилмаса керак, охиратлари обод бўлсин, илоҳим, уларга ҳеч қандай хусуматим йўқ, ҳурматим чексиз.

Лекин бир нарса борки, Маъмуржон Узоқов ўша боғда қўшиқ айтиб турганида жон берганлар. Маъмуржон Узоқов Марғилонда туғилиб, Марғилонда 59 ёшларида вафот этганлар. Маъмуржон Узоқов ўша боғда жон берганларида Шукур Бурхоновнинг тиззаларига тушганлар. Маъмуржон Узоқов ўшанда қўшиқ айтиб, жон берган пайтларида шифокорлар уларга қўшиқ айтишни тақиқлаб қўйган бўлган.

Балки бу нарса бобомнинг охиратлари учун хизмат қилмас, лекин шу боғнинг бобомнинг номига қайтариб берилишини жуда хоҳлардим. Шуни илтимос қилиб қоламан.
Маъмуржон Узоқов, Жўрахон Султоновлар одамларнинг эсидан чиқиб кетмоқда. Санъатнинг бузилаётганини шундан билса ҳам бўлади.

Мустақиллик байрамларимиз, 1991 йилдан ҳозирга қадар Наврўз байрамларининг бирортаси ҳам Маъмуржон Узоқовнинг қўшиқларисиз ўтганини билмайман. Ҳеч бўлмаса ‘Жонон бўламан’, ‘Мустаҳзод’, ‘Суратий’ қўшиқлари, албатта, куйланади.
Бу инсонлар санъатимиз пойдевори-ку. Шу ўринда Эркин Воҳидов буюк ижодкор бўлганликларини айтиб ўтмоқчиман.

Аммажоним шу боғ учун жуда кўп ҳаракат қилдилар. Аммам – бобомнинг қизлари Зуҳра Узоқова анча ҳаракат қилдилар. Бироқ иложи бўлмади. Имкони бўлса, шу боғга бобомнинг номини қайтариб берайлик.

Ўша боғда, ўша даврларда Маъмуржон Узоқов номидаги шунақа катта фестиваллар бўлар эдики, у фестиваллар ёш истеъдодларни мақом йўналишда чиқариб берарди. Оролмирзо Сафаров, раҳматли Шуҳрат Қаюмов, Дилнура Қодиржоновалар ўша фестивалларда ном қозонган. Ҳозир у фестиваллар йўқ", - деди Алишер Узоқов.

Маълумот учун, Алишер Узоқов «Жаноб ҳеч ким», «Уйланиш», «Тундан тонггача», «Сўнгги лаҳза», «Исломхўжа», «Элпарвар», «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ» каби фильмларда бош ролларни ижро этган.

«Музлаган», «Кузда гуллаган дарахт», «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ» каби фильмларга режиссёрлик қилган. Алишер Узоқов ҳозирги кунда Дубай шаҳрида «Smart bolla» деб номланган халқаро IT компанияда фаолият юритмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?