14:30 / 22.08.2021
5 406

Озода Нурсаидова илк марта 15 йил «запрет»га тушишига сабаб бўлган воқеа ҳақида сўзлаб берди

Озода Нурсаидова илк марта 15 йил «запрет»га тушишига сабаб бўлган воқеа ҳақида сўзлаб берди
Хонанда Озода Нурсаидова «Миллий» телеканалининг «Инсон қадри» кўрсатувига берган интервьюсида «запрет»га тушишига сабаб бўлган воқеа, умидсизликка тушиб, Ўзбекистондан кетиш ҳақида ўйлагани ҳақида сўзлаб берди.

«Сурхондарёга гастролга бордим. Концерт пулини беришмади. Ўша пайтда администраторларнинг ўйинига тушиб қолганмиз. Иккинчи куни Шўрчига ҳам боринглар, иккита концертнинг пулини ҳам берамиз, дейишди. Бордик. Концерт бошланишига бир соат қолган. Ташкилотчилар ҳам йўқ, пул ҳам йўқ. Созандаларим концерт бўладиган стадионга жойлашиб олган. Мен ўзим стадион олдидаги кафеда ўтирибман. Концерт бошланяпти, мени олиб кетишга ҳеч ким келмаяпти.

Концерт ташкилотчилари ўша ерда ўтирган одамларга провокация қилган. Уларга Озода келиб, шу ерда катта жанжал бўлди, деган гап керак бўлган. Чипталар сотилган, одамлар ўтирибди. Мени олиб кетишга ҳеч ким келмаяпти. Стадионда катта жанжал бўлган. Стадион ер билан бир текис бўлган. Шу жанжал кимгадир керак бўлган. Амаллаб Сурхондарёдан Тошкентга келиб олдим.

Йўлларда ҳам айтишган Озодани ушланглар, деб. Хуллас, буёққа келганимдан кейин биринчи ‘запрет’ни олдим. Озода Сурхондарёда ҳунар кўрсатди, одамлар жанжал қилган, дейишди. Шу тарзда 2003 йилда биринчи марта ‘запрет’га тушдим. 2004 йилда ‘запрет’дан чиқдим. Кейин 2006 йилда яна ‘запрет’ қилишди», — дейди Озода Нурсаидова.

«Бормаган, ёзмаган жойимиз қолмади. ‘Запрет’ сабабини ҳеч ким тушунтириб бера олмасди. Инсон ҳаётининг 15 йилини шундай тортиб олиш қандай бўлади?

Синглимга ‘Нилуфар, мен бошимдан ўтганларни ёзишни бошладим. Агар менга нимадир бўлса, сен бу нарсаларни халққа тушунтиргин, мен шундай ўлиб кетмайман, дердим. Ёзиб қолдириб кетаман, пайти келса, одамларга айтгин, мен ёмонотлиқ бўлиб ўлиб кетмай’, дердим. Шундай кунлар бўларди, онамдан ҳар куни розилик сўрардим. ‘Нилуфар, мана шу охирги альбомим, шундан кейин санъатни йиғиштираман’, дердим
», — дейди Озода Нурсаидова.

Озода Нурсаидова запрет

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Озода Нурсаидова илк марта 15 йил «запрет»га тушишига сабаб бўлган воқеа ҳақида сўзлаб берди
[/banner_pushhouse